19 Май 2023 йил 279

Навоийда Ғозғон шаҳар ИИБ ходимлари учун Нурота туманига саёҳат ташкил этилди

“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори асосида маънавият ойлиги тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда. Хусусан, Ғозғон шаҳар  ИИБ ходимлари учун мазкур ойлик доирасида  Нурота тумани «Чашма» зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди. Машҳур авлиё-ю, уламолар излари бор мазкур қадамжони зиёрат қилиш баробарида, ходимлар тарихий буюмлар ва мўжаз ҳайкалчалар кўргазмаларида иштирок этиб маданий ҳордиқ чиқаришди. Авлиё балиқлари билан машҳур булоқ сувидан баҳраманд бўлишди. Бу каби тадбирлар ходимларнинг келгусида хизмат фаолиятида қувват бағишлаши, руҳий осойишталик таъминлаши билан аҳамиятлидир.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech