25 Май 2023 йил 281

Навоийда "Пайшанба – ижтимоий профилактика куни" доирасида тарғибот тадбирлари ташкил этилди

Навбаҳор тумани Навкар маҳалласида “Ижтимоий профилактика куни” жараёнлари кетмоқда. Туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу маҳалладаги нотинч ҳамда ажрим ёқасидаги оилалар билан суҳбатлашилди. Профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.  Муаммоли нотинч оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари қаровсиз, назоратсиз қолмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 05 май кунидан 20 май кунига қадар ўтказилаётган “Ўсмир” профилактик тадбири бўйича тумандаги савдо дўконлари, кафе, чойхоналарга борилиб, вояга етмаганларни меҳнатга жалб қилишнинг мустасно ҳолатлари тушунтирилди. 

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech