28 Декабр 2020 йил 262

Навоийда пиротехника воситаси орқали етказилиши мумкин бўлган яна бир кўнгилсизликнинг олди олинди

    Байрам арафасида содир бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсизликларнинг  олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ ходимлари томонидан мунтазам равишда "Тозалаш-Антитеррор" тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. 

    Навоий вилояти Нурота тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида мазкур туманнинг Турко МФЙда яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро А.Ф 3-блок жами 25 қути пиротехника воситаларини харидорга пуллаётган вақтда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.  

   Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

         Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech