7 Декабр 2020 йил 295

Навоийда Президентимизнинг афв фармонига биноан 3 нафар маҳкум оиласи бағрига қайтди

  Инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши Ўзбекистон Республикаси Бош қомусида белгилаб берилган. Билиб-билмай жиноят кўчасига кирган, жазони ижро этиш муассасаларида  тарбияланиб қилган ишларидан чин дилдан пушаймон бўлган маҳкумлар бугун тўғри йўлга қайтишмоқда.            8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан  Президентимизнинг афв фармонларига кўра бир қанча маҳкумлар бугун ўз оилалари бағрига соғ-саломат қайтмоқда. Мазкур фармон асосида Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш калонияларидан 3 нафар маҳкум озодликка чиқарилди.

  Конимехлик Акылбек Нарбаев бундан бир неча йил олдин содир этган жинояти туфайли озодликдан маҳрум этилган эди. Ўз хатосини тушунган ва қилган ишидан пушаймон бўлганлиги боис туғилиб ўсган қишлоғига, оиласи бағрига қайтди.

- Аввало Президентимизга рахмат айтмоқчиман. Бизларни кечириб, қилмишларимиздан тўғри хулоса чиқаришимизга, ҳаётимизни қайтадан қуришга имкон бердилар , - дейди А.Нарбаев. Ота-онамни, оиламни эслаб азобланардим. Шукур, бугун улар даврасидаман.

  Шу куни Акылбек сингари Хатирчилик 2 нафар маҳкум ҳам фарзандларининг кулгусини кўриш бахтига муяссар бўлди.

       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech