18 Ноябр 2022 йил 272

Навоийда профилактика инспекторининг хушёрлиги сабаб жиноят фош этилди

Хатирчилик С.Н кўча-кўйда таниш орттириб йўлида учраган одамдан пул олар, эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб қарзга ботди. Қишлоқ чойхонаси ва дўкон эгалари қарзини сўрай-сўрай чарчади. Шундан сўнг, маҳалла профилактика инспектори лейтенант Бегали Мирзаевга мурожаат қилишди. Унга келган тезкор маълумот асосида С.Н Парахун маҳалласи озиқ овқат дўконида сохта купюраларни ўтказаётган пайтда қўлга олинди. Аниқланишича, Тошкент шаҳрида бир гуруҳ шериклари билан сохта пуллар муомаласини йўлга қўйган экан. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборт хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech