3 Декабр 2020 йил 350

Навоийда профилактика инспекторлари томонидан қоидабузарлик аниқланди

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Антитеррор-Тозалаш” ҳамда “Тиғ” тадбирлари давомида Навоий шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторлари томонидан тезкор профилактик тадбирлар жадаллик билан ўтказилиши натижасида ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлашда ўзининг фаол имкониятларидан фойдаланган Навоий шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторлари У.Ҳазратов ва Ф.Соибовларнинг саъй-ҳаракатлари билан яна бир кўнгилсизлик олди олинди. 

Мазкур тезкор профилактик тадбирлар давомида вояга етмаган Ф.Р. ёнида 65 қути пиротехника моддаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 185-прим1-моддасида назарда тутилган хуқуқбузарлик аломатлари бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, вояга етмаган А.О. ҳам таниши Х.У. билан биргаликда келишган холда мижозга 15 қутти пиротехника моддаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида Навоий шаҳар 3-сонли ИИБ 17-сонли ИИО ТП профилактика катта инспектори иштирокида тезкор профилактик тадбир давомида аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 185-прим1-моддасида назарда тутилган хуқуқбузарлик аломатлари бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech