8 Ноябр 2022 йил 283

Навоийда пўписа қилиб пул ундирмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи  25 ёшли М.Г таниши Р.Ф билан аввалига муносабатлари қалин эди. Душман сиринг ўғирлар, дўст хатонгни тўғирлар,-деганларидек Р.Ф душманлик адовати тутиб унинг шахсий ва махфий маълумотларини ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишини айтиб қўрқитди. Маълумотларни ўчириб юбориш учун эса 12 миллион сўм талаб қилди. Чойхонада учрашиб шу пулларнинг 1 миллион сўмини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech