26 Декабр 2020 йил 358

Навоийда редуктор ўғрилари ушланди

    2020 йилнинг 20 ноябрь куни 1984 йилда туғилган Навоий шаҳрида яшовчи, муқаддам судланмаган, “Навоийазот” АЖнинг 309-цехда ишчи вазифасида ишловчи М.П ҳамда 1971 йилда Кармана туманида туғилган Бўстон МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган, “Навоийазот” АЖ 310-цех ишчиси Б.Длар ўзаро жиноий тил бириктириб, “Навоийазот” АЖ Асецелин цехидан нархи 8 млн 300 минг сўмлик “VBLA 0263-8” русумли редуктор қурилмасини ўғирлаб кетаётган вақтида, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

     Мазкур ҳолат юзасидан М.П ва Б.Дларга нисбатан Ўз.Рес.ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми билан  жиноят иши қўзғатилган. 

       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech