15 Ноябр 2022 йил 292

Навоийда республика ишчи гуруҳи олий таълим муассасаларида ўрганишларини давом эттирди

ИИВ маъсулларидан иборат республика ишчи гуруҳининг Навоий вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда. Кибержиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети талабалари иштирокида бўлиб ўтди. Унда талабаларга жадал суръатларда ривожланиб бораётган интернет фирибгарлик ҳолатлари ҳамда таълим тизимидаги порахўрликнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумотлар берилди. 

Бу каби тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳалол ва маъсулиятли бўлиб улғайишида шунингдек, интернет ижтимоий тармоқларидан фақат илм йўлида фойдаланишида катта аҳамият касб этади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech