12 Декабр 2022 йил 282

Навоийда республика миқёсида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида "кураш" спорти бўйича мусобақа ташкил этилди

Спорт – соғлик гарови. Дарҳақиқат жисмоний тарбия ва спортга ошно бўлган ҳар бир инсон хасталикдан йироқдир. Шунингдек, жисмоний куч-қудратини мустаҳкамлашда ҳам спортнинг катта ўрни бор.

  Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида республика миқёсида спортнинг “Кураш” тури бўйича ўтказилган мусобақада ҳам иштирокчилар жисмоний қобилятларини синовдан ўтказдилдар. 7 вазн тоифада 7 нафар жамоа ғолиблик учун қизғин баҳс олиб борди. Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида қуйидаги натижалар қайд этилди: 1- ўринни Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси, 2- ўринни Давлат хавфсизлиги хизмати терма жамоаси, 3- ўринни Мудофаа вазирлиги терма жамоаси эгаллади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech