4 Декабр 2022 йил 379

Навоийда "Ситуацион-таҳлилий марказ” ягона платформасини ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Навоий вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, хукукбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка карши курашиш ҳамда куч-воситаларни бошқариш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, “Хавфсиз шаҳар” концепцияси асосида сунъий интеллект асосида видеокузатув тизимларини ташкиллаштириш, Навоий вилоятида марказлашган “Ситуацион-таҳлилий марказ” ягона платформасини ишга тушириш, шунингдек аҳоли мурожжатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш борасида “102” тизими негизида “112” тизимини яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазир ўринбосари полковник Н.С.Тураходжаев раислигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳокимият вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда, Навоий вилоятида марказлашган “Ситуацион-таҳлилий марказ” ягона платформасини ташкил этиш учун ҳар бир давлат органи ва ташкилотлар томонидан бажарилиши лозим бўлган амалий-ташкилий чора-тадбирлар белгилаб берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech