21 Январ 2021 йил 527

Навоийда ИИБ ходимининг автомашинасини олиб қочмоқчи бўлган муқаддам судланган шахс қўлга олинди

    Халқимизда, “Сутдан оғзи куйган қатиқни хам пуфлаб ичади” - деган нақл бор. Афсуски, ҳаётда ўз қилмишидан тўғри хулоса чиқармасдан, эгрилик билан кун кечираётганлар топилади.

  2020 йилнинг 16 январь куни чамаси соат 12:30лар атрофида 1981 йилда Навоий шаҳрида туғилган М.Таробий кўчасида яшовчи, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, 29.11.2020 йил ЖИЭКдан озодликка чиқарилган фуқаро У.К ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 1986 йилда туғилган  Навбаҳор тумани Арабсарой МФЙда яшовчи, Навбаҳор тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи инспектори Ж.Мга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинасини олиб қочмоқчи бўлади. Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида тўхтаб турган автомашинанинг эшигини калит танлаш йўли билан очаётган вақтида,  ушбу ҳолатни кўриб қолиб қаршилик қилган Ж.Мнинг юз қисмига бир неча маротаба уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетмоқчи бўлганида автомашина эгаси томонидан ушлаб қолинган.

   Мазкур ҳолат юзасидан У.Кга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  169-моддаси  4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

                 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech