5 Январ 2021 йил 329

Навоийда содир бўлган мудҳиш автоҳалокат йўловчининг вафоти билан якун топди

         Жорий йилнинг 3 январ куни соат 15:35ларда Томди тумани ҳудудидан ўтувчи 4 Р 57 автомобил йўлининг 361 километрида автоҳалокат содир бўлди. 1991 йилда туғилган ҳайдовчи М.О. «Matiz» автомашинасида «Ўтемурот-Томди» йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, тезликни меъёридан оширган ва бошқарувни йўқотган. Эҳтиётсизлик сабабли машина йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетган. Аянчли автоҳалокатда ҳайдовчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши тан жароҳатлари олиб, Томди тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 1991 йилда туғилган фуқаро С.К. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
         Ҳозирда ҳолат юзасидан Томди туман ИИБ томонидан М.О.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов-суриштурув ишлари олиб борилмоқда.

        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech