6 Декабр 2022 йил 311

Навоийда содир этилган босқинчилик юзасидан жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди

Халқимизда “Текин гўштнинг суяги бурун йиртар” деган нақл бежизга айтилмаган.  Ўзгалар мол-мулкини  яширинча ўғирлаб  ёки зўрлик билан тортиб олган ҳеч бир киши барака топмайди. Аксинча, қилмишлари сабаб унга қонуний чора кўрилади, холос. Зарафшон шаҳри Янги  Зарафшон МФЙда яшовчи А.К ҳам энди қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришга мажбур. Боиси, бир-неча кун олдин нафси қулига айланиб ярим тунда кажавали мототциклда Томди туманида жойлашган “AN SHUN MAX CONSTRUCTIONS ZARAFSHAN” мармар конига борди. Қоровулхонасига бостириб кириб ҳудудни қўриқлашга масъул Р.Уни турли жойларига тан жароҳати етказиб, қўлларини боғлайди. Омборхона вазифасини бажараётган темир контейнер қулфини бузиб  50 м мис ўтказгичларни олиб воқеа жойидан қочиб кетади. Тезкор-қидирув ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида жиноятни содир этган шахс аниқланди ва гумондор қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисмининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Туманда содир этилган мазкур жиноят иши кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди. Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда Тергов бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб ўғирлик, товламачилик, босқинчилик жиноятининг оқибати ҳамда жамият учун хавфлилиги юзасидан тушунтириш ишларини амалга оширди. Шунингдек, жиноятни фош этишда ходимларга яқиндан ёрдам берган томдилик Адилхан Угизбаевга миннатдорчилик билдирилди.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech