3 Март 2023 йил 348

Навоийда сохта пулларни чоп этган зарафшонлик йигит қўлга олинди

Зарафшон шаҳрида истиқомат қилаётган 20 ёшли Абдурасул(Исмлари ўзгартирилган) компютер техэнологияси соҳасидаги билимларини хайрли йўлда сарфламади. Унга ота-онаси томонидан совға қилинган замонавий комютер ва рангли принтер ёрдамида сохта пуллар чоп этди. Унинг фаолияти кўпга бормади. Ички ишлар ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида Абдурасулнинг қилмишлари фош этилди.  Жами 40 дона 100 минг сўмлик купьюрали сохта пулларни чоп этганлиги аниқланди. Абдурасулга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech