13 Март 2023 йил 318

Навоийда стол тенниси бўйича ИИБ бошлиғи кубоги ўтказилди

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш ҳамда юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида самарали ишлар амалга оширилаётгани сир эмас.

Навоий вилояти ИИБ ташаббуси билан уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақаси ҳам ана шундай саъй-ҳаракатлардан бири. Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олиш уларни Ватанга бўлган садоқатини ошириш мақсадида "Биз жиноятчиликка қаршимиз" шиори остида ўтказилган Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубогида 60дан ортиқ маҳалладан 1000дан ортиқ уюшмаган ёшлар иштирок этди. Қизғин ва муросасиз ўтган бахсларда қизлар ўртасида карманалик Интизор Йўлдошева, йигитлар ўртасида Учқудуқ тумани “Ифтихор” маҳалласидан Руслан Махрубаевлар биринчиликни олишди. Ғолиблар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг қимматбаҳо совғалари, диплом ҳамда медали билан тақдирландилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech