14 Декабр 2022 йил 234

Навоийда тадбиркорга ер-жойни ноқонуний расмийлаштириб сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

 Навоийлик тадбиркор кўп қаватли уй қуриш мақсадида жой излаб  юрган чоғида танишлари орқали Тинчлик массиви ҳудўдидан ер топди. Ўзини И.К деб таништирган 37 ёшли фуқаро 30 сотихли мевали боғ ва 17 сотих бўш ерни ҳужжатлаштириб, ер жойи турини ўзгартириб беришини ваъда қилди. Навоий шаҳар Кадастрлар палатасида таниши борлигини айтиб ишонтирган И.К хизматларини 200 млн сўмга баҳолади. Тадбиркор вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилгач жами 47 сотих ҳужжатлаштирилган ерлар учун 200 млн сўм пулдан 6 минг Ақш долларини олаётган пайтда қўлга олинди. ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech