30 Декабр 2022 йил 166

Навоийда ташкилот ёқилғисини пуллаётган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Навоий вилояти кончилик саноати бўйича нафақат мамлакатимизда балки жаҳонда ўз нуфузига эга ҳудудлардан бири.  Жумладан, Навоий кон металлургия комбинати саноатнинг йирик  ўчоғларидан. Мазкур кўп тармоқли ишлаб чиқаришда қарийб 60 мингга яқин  навоийликлар хизмат қилади.  Турли мутахассислик бўйича фаолият олиб бораётган ишчилар кончилик ривожига ҳисса қўшиш баробарида оиласи, рўзғорига нафи тегмоқда, касбидан барака топмоқда. Минг афсуски, сабрсизлик ёки нафснинг сиртмоғида жиноятга қўл ураётганлар ҳам топилиб туради.

Мисол учун Зарафшон шаҳрида жойлашган Марказий кон бошқармада ёнилғи қуювчи махсус автомашина бошқарувчиси И.А ҳар галгидай ёқилғи сақлаш омборидан жами 9950 л ишлатилган мотор мойини олди. Хизмат йўриқномасига кўра маҳсулот Марказий кон бошқармасига қарашли марказий нефт базасининг ёқилғи шахобчасига элтиши керак эди. Аммо олдиндан тузилган жиноий режасига кўра шаҳардаги “Баҳодир газ сервис” хусусий корхонасида ёқилғисини бўшатаётган пайтда Навоий вилоят ИИБ НГМК ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech