19 Январ 2023 йил 234

Навоийда Тиббиёт бўлими ходимлари томонидан совуқ уришини олдини олиш бўйича профилактик ишлар амалга оширилмоқда

Айни пайтда кўчада ҳаво ҳарорати -2 градус. Тунги пайтда эса -20га етяпти. Ҳароратнинг кескин камайиши эса бизнинг тинч-тотув яшашимиз учун тун-кун хизмат олиб бораётган осойишталик посбонларига таъсир ўтказмаётгандек гўё. Аслида эса уларнинг Ватан ҳимоясидаги маъсулияти  ҳар қандай совуқдан ҳам, жазирама иссиқдан ҳам кучлидир.

Навоий вилояти ИИБнинг турли соҳаларида хизмат олиб бораётган ходимларига Тиббиёт булими мутахассислари томонидан мунтазам равишда муҳим тавсиялар бериб борилмоқда. Жумладан тиббиёт бўлими шифокорлари об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар яъни совуқ уришидан ҳимояланиш ҳамда мазкур ҳолатда биринчи ёрдам бериш тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бораётир.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech