28 Ноябр 2022 йил 226

Навоийда тикувхона баҳонасида банкдан олинган кредит пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган фуқаро қўлга олинди

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар баъзи бир нияти бузуқларнинг хаёлини олди. Зарафшонлик Ж.А ҳам икки-учта якка тадбиркорлар билан тил бириктириб тикувхона фаолиятини йўлга қўйиш баҳонасида АТ “Халқ банки” Зарафшон шаҳар филиалидан 196 млн сўм кредит маблағларини чиқаришга эришди. Шундан 70 млн сўм пулларга “хўжа кўрсин учун” тикув машиналар сотиб олиб, қолган 126 млн  сўмни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишди. Мазкур ҳолат юзасидан  Ж.А ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексининг 168-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech