10 Декабр 2020 йил 279

Навоийда “Тозалаш-антитеррор” тадбири давомида пиротехника воситалари аниқланди

         Республика ҳудудида пиротехника воситаларининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ ҲПБ томонидан ноқонуний равишда олиб ўтилаётган пиротехника воситаларини аниқлаш ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича алоҳида тадбирлар олиб борилмоқда. 
       Жумладан, 2020 йил 7 декабрь куни ўтказилган “Тозалаш-Антитерор” махсус тезкор профилактик тадбири давомида, 27-сонли ИИО ТП профилактика катта инспектори, капитан Ш.Ўроқов ва профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Б.Эшниёзовлар томонидан, Навоий шаҳар Алоқа кўчасида жойлашган “Болалар ижодиёт уйи” биносининг орқа томонидан вояга етмаган Э.У. оғзаки келишув юзасидан 8 блок 80 қути 4800 дона пиротехника воситаларини ҳар бир қутиси учун 20.000 сўмдан жами 1.600.000 сўмга келишиб сотаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича холислар иштирокида баённома тузилди.  
       Эслатиб ўтамиз, пиротехника воситаларини сақлаш, ишлаб чиқиш, ташиш, жўнатиш, фойдаланиш, Республика ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кириш, олиб чиқиш ёки ўтказиш билан шуғулланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-1-моддасига асосан, ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробаридан 20 баробаригача жарима солишга сабаб бўлади.
       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Text to speech