17 Март 2023 йил 277

Навоийда “Турмуш” профилактик тадбирлари давом этмоқда

   Навоий вилоятида ўтказилаётган "Хавфсиз ҳаёт учун" ойлиги ва “Турмуш” профилактик тадбири давомида нотинч, келишмовчилиги бор оилалар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир профилактик тарғиботлар олиб борилди. “Ҳимоя ордери” бериш тартиби тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди. Бу борада мутасадди ташкилотларни ҳамкорлигига хам алохида эътибор қаратилиб биргаликда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Тадбир жараёнида ҳар бир низоли ва нотинч оилалар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда профилактика инспекторларининг ташриф қоғозлари тарқатилди ва “Ишонч телефони” рақамлари эълон қилинди. Тадбир давомида, жами 72 та оила-турмуш доирасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва оилавий келишмовчиликлар кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда муҳокама қилиниб, оилавий келишмовчиликларга бархам берилди ва оила яраштирилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech