28 Декабр 2020 йил 413

Навоийда Уч тутлик учовлонга жиноят иши қўзғатилди

        2020 йил 10 декабрьдан 11 декабрь кунига ўтар кечаси, 1990 йилда туғилган Навбаҳор тумани Уч тут МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган, якка тартибдаги тадбиркор  К.Э ҳамда 1997 йилда туғилган Навбаҳор тумани Уч тут МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган, якка тартибдаги тадбиркор Ж. А ҳамда 1993 йил Навбаҳор туманида  туғилган  Уч тут МФЙда истиқомат қилувчи, муқаддам судланмаган, якка тартибдаги тадбиркор Р.Илар ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзгалар мол-мулкини яширин равишда қўлга киритиш мақсадида, 1964 йилда туғилган Навбаҳор тумани Уч тут МФЙ фуқароси Навоий шаҳридаги “Шавкат сервис” МЧЖ ишчиси П.Ога тегишли бўлган молхонадан бозор нархи 600 минг сўмлик бўлган бир бош эчкисини ҳамда 1955 йилда туғилган Навбаҳор тумани Уч тут МФЙда яшовчи, нафақахўр У.Ога тегишли бўлган молхонадан бозор нархи 3 млн сўмлик икки бош майда шохли молларини ўғирлаб кетганликлари аниқланган.

       Мазкур ҳолат юзасидан К.Э, Ж. А ҳамда Р.Иларга  нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг       169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

             Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech