6 Январ 2021 йил 295

Навоийда ука ўз акасининг юзига оёқ қўйди 

      2020 йилнинг 15 декабрь куни 1969 йилда Нурота туманида туғилган "Сентоб" МФЙда яшовчи И.Т туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 8 декабрь кунидан 13 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс унга тегишли бўлган Сентоб қишлоғи ҳудудида жойлашган мол отарига келиб, атрофда ўтлаб юрган, нархи 25 млн. сўмлик йигирма бош майда шохли молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, аризачи И.Тнинг ўз укаси, 1975 йилда туғилган, Нурота тумани "Сентоб" МФЙда рўйхатда туриб, ҳозирда Сирдарё вилояти "Сайхунобод" туманида яшовчи, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз Ш.Т содир қилганлиги аниқланган.

         Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

                     Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech