23 Декабр 2020 йил 265

Навоийда қўл жанги бўйича вилоят ҳокими кубогида вилоят ИИБ жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди

     Жорий йилнинг 23-декабрь куни Навоий шаҳрида қўл жанги бўйича вилоят ҳокими кубоги мусобоқаси ўтказилди. Унда 8 та вазн тоифасида 9 та жамоа 100 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Мазкур мусобоқа вилоят ИИБ бошлиғининг декабрдаги 15-сонли буйруғига асосан ўтказилди. Муросасиз ўтган баҳсларда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни вилоят Қўл жанги федерацияси жамоаси, 2-ўринни вилоят ФВБ ҳамда фахрли 1-ўринни вилоят ИИБ жамоаси қўлга киритди.

     Шунингдек, мусобоқа кун тартибида 3 та вазн (60-70-75кг) тоифасида профессионал жанглар ўтказилди. Қувонарлиси уччала вазн тоифаси (60кг-Мардонов Ислом,70кг-Неъматов Фаррух, 75кг-Каримов Амин)да ҳам вилоят ИИБ ходимлари ғалабани қўлга киритишди.

     Мусобоқа сўнгида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

              Навоий вилояти ИИБАхборот хизмати

Text to speech