18 Март 2023 йил 337

Навоийда умумхалқ ҳашари кўтарингки руҳда ўтказилди

    Ҳашар – ота-боболаримиздан мерос асрий урф-одат, халқни якдилликка, бирдамликка чорловчи, меҳр-оқибатни янада мустаҳкамловчи, эзгуликни тараннум этувчи унутилмас қадрият. Анъана бардавомлиги эса асрлар оша сайқалланиб бориши баробарида, келажак авлод эгаларини меҳнатсеварликка ўргатади, бирдамликда қилинган ишнинг самараси катта куч эканлиги эса амалий иш жараёнида исботланади. Мамлакатимизда ҳар йили “Наврўз” умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш ўзгача тус олган. Хусусан Навоий вилояти ИИБда ўтказилган кенг кўламли ҳашарда ҳам ходимларнинг муносиб иштироки таъминланди. Экин майдонлари, ариқлдар тозаланди. Дарахтларга шакл берилиб танаси оқланди. Ер майдонлари шудгор қилиниб гуллар ўтқазилди. Бино ичкарисида ҳам тозалаш ишлари олиб борилди.

Бу каби ҳашар тадбирлари ҳудудларни ободонлаштириш баробарида эпидемиологик осойишталикни сақлаш шунингдек, жамоанинг бир тану бир жон бўлиб хизмат қилишида муҳим аҳамият касб этди, десак муболаға бўлмайди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech