15 Январ 2023 йил 275

Навоийда ўсмир ёшлар ўртасида суратлар танлови ташкил этилди

14-январ Ватан ҳимочилари куни юртимизда кенг нишонланади. Шу муносабат билан Навоий шаҳарида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида  “Менинг армиям- менинг фахрим” мавзуси остида вояга етмаган ўқувчи ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини сингдириш, юртга бўлган мухаббат ва садоқат каби туйғуларни тарғиб этиш мақсадида 5233-сонли муддатли ҳарбий қисм аскарлари ва Навоий шаҳар ИИБ ЖХХ ҲП ВЕМБ инспектор-психологлари билан ҳамкорликда расмлар танлови ўтказилди.

  • Мазкур тадбир ўқувчи ёшларимизда нафақат кўтаринки кайфият балки, уларда армия, ички ишлар ходимлари ва уларнинг маъсуляти, халқ олдидаги бурчи – олий бурч эканлигини исботи сифатида тасаввурларини рангларда акс эттириш имконияти берилди,–дейди инспектор-психолог катта лейтенант Сурайё Абдуллаева.

Танловда аскарлар ва ўқувчилар фаол қатнашди, ўзаро беллашишди. Натижаларга кўра Хасан ва Хусан Фарходовлар чизган расмлари  1-ўринга муносиб деб топилди. Энг яхши сурат эгалари эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech