17 Ноябр 2022 йил 278

Навоийда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ўтказилган интеллектуал ўйинда академик лицей ўқувчилари ғолиб бўлди

ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари Абдулла Қодирий номидаги Ахборот-кутубхона марказида давлат байроғи  тўғрисидаги қонун қабул қилинганлигини 31 йиллиги муносабати билан  “Мағрур ҳилпирайвер Ватан байроғи” мавзусида интеллектуал беллашувда фаол иштирок  этишди.

Тадбир бошида “Давлатимиз рамзлари фахримиз, ғуруримиз” мавзусида видеоролик намойиш этилди. Иштирокчилар томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърлар айтилди, давлат байроғи билан боғлиқ тўғрисида маълумотлар етказилди.

Марказий ҳарбий округ 523- батальони ҳарбий хизматчилари, Миллий гвардия 87214-ҳарбий  қисм ҳарбий хизматчилари, Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассислик бўйича тайёрлаш маркази ва ИИВ Навоий академик лицейи жамоалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинларида ИИВ Навоий академик лицейи жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech