18 Май 2023 йил 259

Навоийда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди

"Маънавият ойлиги" доирасида Навоий шаҳридаги Олимпия заҳиралари мактабида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари иштирокида спортнинг волейбол тури бўйича “Динамо” чемпионати ўтказилди. Мусобақада вилоят Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлиги хизмати, Божхона бошқармаси, Миллий гвардия бошқармаси, Ҳарбий прокуратура, Адлия бошқармаси ва ҳарбий қисм жамоалари иштирок этди. Муросасиз мусобақа баҳслари якунига кўра 3 ўрин – Миллий Гвардия жамоаси, 2 ўрин – ИИБ жамоаси ҳамда 1 ўринни – Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бўлими жамоасига қўлга киритди. Мусобақанинг ғолиб жамолари диплом, медал, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech