14 Феврал 2023 йил 404

Навоийда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джўраев бошчилигидаги ишчи гуруҳи ўрганишларини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джўраев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятида ўрганишларини бошлади. Гуруҳ таркибида Ички ишлар вазирининг ўринбосари Б.Ю.Мирзараҳимов ҳам иштирок этмоқда.

Ташриф давомида мамлакатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган қарор ва фармонларнинг Навоий вилояти ҳудудларидаги ижроси, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш механизми, ижтимоий ва таълим объектларининг моддий техник базаси ҳамда сифатини яқиндан ўрганиш мақсад қилинган.

Шунингдек, ҳудуд аҳолисинини ичимлик суви, электр ва газ билан итаъминланганлик даражаси ўрганилиши кўзда тутилган. Айни пайтда Ишчи гуруҳ вакиллари Қизилтепа туманига йўл олишди.

 

Навоий вилояти  ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech