27 Март 2023 йил 227

Навоийда ўзганинг 20млн сўм пулларини ўзининг пластик картасига ўзлаштириб олган шахс қўлга олинди

   Хатирчилик 25 ёшли Шахбоз(Исмлари ўзгартирилган) бир-неча йиллардан буён Учқудуқ туманида ишлайди. У иш жойи яқинида жойлашган “Ўзбегим” савдо дўконининг доимий харидорларидан бири. Дўкон эгаси Лола опа  ҳисоб рақамидан бошқа бир рақамга пул кўчириш учун қўл телефонига янги илова юклаб олгани, аммо ишлатолмаётгани учун Шахбоздан ёрдам сўради. Шахбоз эса буни қулай имконият деб бир йўла ўзининг ҳисоб картасига ҳам 20млн пулни ташлаб дўкон эгасини алдади. Шу воқеадан сўнг у ишини ҳам алмаштирди ва Лола опанинг кўзига кўринмай кетди. Дўкон эгаси ҳисоб рақамидаги пулларни қаерга кетганини билгунча анча овораю-сарсон, гумон қилгани эса ҳақиқат бўлди. Шахбозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech