16 Декабр 2020 йил 365

Навоийда “Ватанпарварлик ойлиги”га старт берилди

      Республикамиз миқёсида жорий йилнинг 14 декабридан 2021 йилнинг 14 январига қадар ўтказилиши белгиланган “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида Навоий вилоятида ҳам бир қанча тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, аҳолининг кенг қатлами қамраб олинмоқда. Бу каби тадбирлар фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга, Она юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

      Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят ДХХ, Прокуратура, вилоят ИИБ, Миллий гвардия ҳамда  ФВБ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги 523-сонли сафарбарлик чақирув резерви батальонида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида тадбир ташкил этилди. Дастлаб, вилоят ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқиб, ойлик доирасида барчани фаол иштирок этишга чақирди.

     Тадбир давомида вилоят ИИБ ходимлари томонидан чиқишлар, ҳарбий техника ва қурол-яроқлардан ташкил топган хизмат кўргазмалари тадбир иштирокчилари  эътиборига ҳавола этилди. Кинология хизмати ходимлари ҳамда хизмат итларининг турли хил чиқишлари барча қатнашчиларда қизиқиш уйғотди.

     Ватанпарварлик ойлиги вилоятимиз бўйлаб кўтаринки руҳда давом этмоқда.

              Навой вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech