26 Декабр 2020 йил 322

Навоийда ватанпарварлик шукуҳи давом этмоқда

       Ватанпарварлик карвонининг бу галги манзили Навбаҳор тумани бўлди. Дастлабки тадбир туманнинг Қалқон ота маҳалласида жойлашган 9-сонли умутаълим мактабида ташкил этилиб, мингдан зиёд маҳаллий ёшларни қамраб олди. Ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилган чиқишларда она ватан мадҳи улуғланиб, турли соҳавий хизматларнинг ўз фаолияти бўйича чиқишлари намойиш этилди. Тадбир давомида тумандаги таълим муассасларининг устоз мураббийлари Ички ишлар ходимлари билан дўстона баҳсга киришиб, арқон тортишда куч синашди. Шунингдек, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни спортга жалб қилиш мақсадида тош кўтариш ва "armrestling" спорт турлари бўйича беллашувлар ташкиллаштирилди. Кинология хизмати  ходимлари томонидан  хизмат итлари ёрдамида портловчи моддани аниқлаш, изтопарлик йўналиши ҳамда шартли жиноятчини қўлга олиш каби амалий жараёнлар намойиш этилди.

        Навбатдаги манзил ҳудуднинг олис Қизилтепа маҳалласи бўлди. Маҳаллий уюшмаган ёшлар, фуқаролар иштирок этган тадбирда маҳалла ёшлари иштирокида кураш мусобоқаси ўтказилди. Шундан сўнг Ички ишлар бошқармаси томонидан тайёрланган кўргазамали чиқишлар ўқувчи-ёшлар эътиборига ҳавола қилинди. Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари ўз чиқишлари орқали халқимизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ишончли қўлларда эканлигини яна бир карра исботлашди.

         Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech