28 Январ 2023 йил 359

Навоийда вақтинча фойдаланиш учун олинган ер майдонини сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Айни пайтда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятлар яратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Тадбиркорлар ҳақ-ҳуқуқлари қонунчиликда ҳам ўзи аксини топган. Шундай бўлишига қарамай, имтиёзларни қўлга киритгунга қадар, ўзини ишбилармонлардек тутиб, сўнг ишончни суистеъмол қилаётганлар ҳам учраб тургани дилни хира қилади.
Навбаҳор туманида истиқомат қилувчи А.Х ҳам Навбаҳор тумани ҳокимлигининг қарори билан 204.9 гектар ерни узум боғларини барпо этиш мақсадида 10 йил муддатга олган эди. 2 йил ўтса ҳамки, мазкур ерларда узум токлари кўринавермади. Туманда ишлаб чиқариш корхонаси қуриш учун ер излаб юрган М.К А.Хнинг хаёлини бузди. Шу пайт  унда муддатли фойдаланиш учун олинган 204.9 гектар ерларни сотиб даромад қилиш истаги туғилди. Бу жиноятда Навбаҳор тумани кадастр агентлигининг етакчи мутахассиси А.Лга 1000 АҚШ доллари беришини айтиб, савдо пишгач, удабурон ер учун 180млн, сўм ўзи учун ва 1000 АҚШ доллари кадастр ходимига бериш учун олаётганида Навоий вилояти ИИБ КваИЖҚКБ Ер ресурсларини талон-тарож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, ДХХ Навоий вилояти бошқармаси, Департаментнинг Навбаҳор тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликдаги тезкор тадбирда қўлга олинди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech