17 Май 2023 йил 316

Навоийда вилоят 3 сектор раҳбари Қизилтепа тумани аҳолиси муаммоларини ўрганди

   Мурожаат ва ечим. Дарҳақиқат, бугун фуқаролар томонидан билдиралётган ҳар бир муаммо ва мурожаатга ечим топиш, аҳоли фаровонлигини ошириш сектор раҳбарлари зиммасидаги муҳим вазифа. Қизилтепа туманида вилоят 3 сектор раҳбари томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам туман аҳолисининг кўплаб мурожаатлари ҳамда муаммоларига ечим топишга хизмат қилди. Туманнинг Работ маҳалласида ўтказилган сайёр учрашувда 20 дан ортиқ фуқаролар ўзларининг ечимини кутаётган ва долзарб аҳамиятга эга ижтимоий муаммолари билан қатнашди.

 Работ маҳалласида истиқомат қилаётган Қурбоной Эшонқулова набираси Мафтуна Тўраеванинг оилавий-моддий шароити туфайли олий таълим муассасаси шартнома пулини тўлашда қийналаётгани сабабли амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Унинг мурожаати туман Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ҳал этилди. Шунингдек, шу маҳаллада яшовчи Шариф Юлдошев катта ариқ қазиш ва артезан қудуқлари ковланса маҳаллани сувга бўлган эҳтиёжи қондириларди,-дея айтди.  Унинг ҳам муаммоси туман 3 сектор мутасаддилари ҳамда фермерлар уюшмаси билан ҳамкорликдаҳал этилиб, қудуқ қазиш ишлари бошлаб юборилди.

Учрашув якунида, вилоят 3 сектор раҳбари масъул ходимларга мурожаатлар юзасидан ҳамкорликда иш олиб бориб, муаммоларни ижобий ҳал этиш, мурожаатларнинг ижросини ўз вақтида, сифатли таъминлаш, зиммасига юклатилган вазифаларни ҳозирги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, виждонан бажариши лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берди.

Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech