10 Ноябр 2022 йил 304

Навоийда вилоят 3-сектор раҳбари томонидан маҳалла фуқаролари муаммолари ўрганилмоқда

Бугун юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади фуқароларни рози қилиш, уларнинг муаммо ва мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишдан иборатдир. Айни мақсадда эса, бугун жойларда сайёр қабул ва юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда. Кармана туманида жойлашган Нарпай МФЙ аҳолиси томонидан йўлланган мурожаат ва муаммоларни маҳаллабай ўрганиш учун ташкил этилган сайёр қабулда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник А.Д.Тасбаев ҳам иштирок этди. Кун тартибидаги асосий масала, ҳал этилмай қолган мурожаатларни ҳал этиш ҳамда фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган ҳолатларни ўрганиш бўлди. Сайёр учрашув давомида 20дан ортиқ муаммолар ўрганилди. Уларнинг аксариятини бандлик, моддий ёрдам ҳамда имтиёзли кредит олиш масалалари ташкил этади. Мазкур мулоқотлар шунчаки, учрашув эмас балки, аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини манзилли ўрганиш, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдирини ётганини чуқур ҳис этиш ва уларни ҳал этишдан иборатдир.

 

Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

Text to speech