15 Январ 2021 йил 338

Навоийда вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма ходимлари учун ўқувлар ташкил этилди

   Президентимизнинг Олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма ходимлари учун ўқувлар ташкил этилди.

      Муҳтарам юртбошимиз томонларидан 2020-йил 29 декабрьда Олий мажлисга қилинган мурожаатда ходимларнинг билим салоҳиятини ошириш ҳамда соҳани профессионал кадрлар билан таъминлаш борасида қатор устувор йўналишлар белгилаб берилган эди. Шундан келиб чиқиб топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма ходимлари(шаҳар-туман ИИБ ташкилий бўлинма бошлиқлари, барча таркибий тузилма таркибидаги котибият ва мурожаатлар йўналишидаги ходимлар ҳамда юристконсультлар)учун ўқув машғулотлари ташкил этилди. Ўқув машғулотида жами 54 нафар ходимлар иштирок этишди. Дастлаб, эрталаб саф кўриги ва сафда юриш қоидалари бўйича машғулотлар ўтказилди.

     Шундан сўнг, ходимларга тартиб интизом ва қонунчилик юзасида тайёрланган 40 дақиқалик видеоролик намойиш этилди. Бундан ташқари барча хизмат йўналишларига таълуқли мавзуларда ўқув машғулотлари ўтказилди. Эътиборли жиҳати ўқув машғулотларида вилоят Прокуратураси масъул ходимлари томонидан алоҳида мавзуларда дарслар ташкил этилди. Шунингдек, фавқулотда ҳолатларда Ташкилий бошқарма ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича Ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари ҳам амалий ва назарий тушунтиришлар бериб ўтишди.

 Ўқув машғулотлари якунида ходимларнинг билим савиясини ўрганиш мақсадида тест синовлари олиниб, аъло баҳо олган  ходимларга мамнуният  билдирилиб, қониқарсиз баҳоланган ходимларга қўшимча равишда ўқув машғулотлари ўтказилиши белгиланди.

          Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech