11 Март 2023 йил 326

Навоийда вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими мутахассис шифокорлари томонидан тиббий-профилактик ишлар амалга оширилмоқда

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари Кармана тумани ИИБда "Соғлом овқатланиш-саломатлик гарови" мавзусида профилактик суҳбатлар ташкил этишди. Унда мутахассислар томонидан  тўғри овқатланишнинг афзалликлари ва фойдали маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, вақтида овқатланмаслик ҳамда унинг оқибатида келиб чиқадиган ошқозон касалликлари ҳақида ҳам тушунтиришлар олиб борилди. Тадбир давомида тингловчилар учун шу мавзудаги видеолавҳа ҳам намойиш этилди. Шундан сўнг шахсий таркиб хизматдан ажратилмаган ҳолда зарурий тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech