15 Декабр 2020 йил 343

Навоийда вилоят ИИБ ва ФВБ ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ўтказилди

         Навоий вилояти ИИБ ва ФВБ ходимлари иштирокида ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш, фуқаролар онггида эҳтиёткорлик ҳиссини ошириш мақсадида Навоий шаҳри ҳудуди бўйлаб тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

         Навоий-Бухоро мунтазам йўл-патрул маскани, автотураргоҳлар ва аҳоли гавжум жойларда автомашина, автобус,  йук машиналари ҳайдовчилари ҳамда фуқароларга ис гази ва у келтириб чиқариши мумкин бўлган аянчли ҳолатлар ҳақида маълумотлар етказилиб, келгусида бу каби ҳолатларга тушиб қолмаслик учун керакли кўрсатмалар  берилди.

        Тадбир давомида фуқароларга ис гази билан боғлиқ ҳолатлар акс этган қўлланма варақалари  ва буклетлар  тарқатилди.

                   Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech