14 Феврал 2023 йил 422

Навоийда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

14-февраль Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан ИИВ Навоий академик лицейида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирга вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими масъул ходимлари, фахрийлар, Навоий давлат педагогика институти профессор ўқитувчилари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари иштирок этишди. Маънавий-маърифий кечада ўқувчилар томонидан Бобур ҳаёти ва ижоди, бой маънавий мероси, шоҳ асарлари, нодир девонлари, бетакрор, ватан соғинчига йўғрилган  ғазал ва рубоийлари саҳнавий кўринишлар орқали гавдалантирилди.

Сўнг сана муносабати билан ўтказилган танловларда ғолиб бўлган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва китоб тўпламлари билан тақдирланди. Бу каби тадбир ўқувчиларни шоир ижоди, унинг бой маънавий меросига бўлган қизиқишларини янада оширишга ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилиши шубҳасиз.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech