28 Феврал 2023 йил 335

Навоийда Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан жойларда профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича шаҳримиз ҳудудида яхлит ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин егаллайди.

Зарафшон шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли хушёрлигини ошириш мақсадида Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан «Орият», «Назорат», «Турмуш», «Қидирув», «Қора-дори», «Спитамен», «Паспорт-виза», «Арсенал» ва бошқа бир қатор тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилган тезкор-профилактик натижасида бир қатор ижобий натижаларга еришилди. Аммо жиноят содир этган шахсларнинг кўп сони Навоий кон металлургия комбинати марказий кон бошқармаси ходимларини ташкил этмоқда. Корхонада жиноятчиликка қарши курашиш, хизматчилар ўртасида ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида давра суҳбати олиб борилди. Унда ИИБ ходимлари томонидан жиноят учун жазо муқаррарлиги айтилди. 

Шунингдек, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилиш, шахсий автомашиналарни белгиланган жойларда сақлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech