29 Март 2023 йил 304

Навоийда зарафшонлик ИИБ ходимлари кураш мусобақасида беллашдилар

Спорт-соғлик гарови. Айниқса осойишталик посбонлари учун спорт билан шуғулланишнинг аҳамияти катта. Ички ишлар бўлими шахсий таркиби орасида соғлом муҳит яратиш, ходимларни чиниқтириш, шахсий таркиб ўртасида спортнинг миллий кураш турини оммалаштириш мақсадида Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа шартлари ва қоидаларига қатъий риоя этишлари тушунтирилгандан сўнг, ўйинчилар ўртасида 73, 81, 90, 90+ кг вазн  тоифалари бўйича қуръа ташланиб баҳсларга старт берилди. Муросасиз баҳслар ғолибларни аниқлаб берди - 73 кгда ЖХХ ЖТСБ ВСҲ кичик инспектор навбатчи сафдор Мусобек Эгамов, 81кг вазн бўйича ЖХХ ЖТСБ назорат лицензиялаш гуруҳи ката инспектори катта сержант асад Шарипов, 90 кглилар вазнида ЖХХ ЖТСБ ВСҲ бошлиғи Баҳовиддин Неъматов ва ниҳоят энг оғир вазнда Таъминлаш ва хизмат кўрсатиш бўлинмалари ҳайдовчи-ходими сафдор Фаррух Ҳаитовлар биринчи ўринни эгаллашди. Улар бошқарманинг диплом, медал ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech