28 Декабр 2020 йил 298

Навоийда ЖИЭМ раҳбари киритган тақдимнома қаноатлантирилиб, 8 нафар маҳкумга енгилликлар берилди

           Жорий йилнинг 28 декабр куни Навоий шаҳрида жойлашган 4-ЖИЭМда 8 нафар маҳкумнинг иши юзасидан очиқ сайёр суд ўтказилди. Бунда муассаса раҳбарининг Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига берган тақдимномасига кўра, ушбу маҳкумлар жазо муддатини ўташ даврида маъмурият ходимлари томонидан олиб борилган тарбиявий суҳбатлардан ўзига тўғри хулоса чиқарганлиги, хулқ-атворидаги ижобий ўзгаришлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

            Очиқ суд хулосасига кўра, муассаса раҳбарининг тақдимномаси қаноатлантирилиб 4 нафар маҳкумнинг жазоси енгил турига алмаштирилди. Яна4 нафар маҳкум эса, муддатидан олдин шартли озодликка эришиб, оиласи бағрига қайтди. 

        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech