3 Декабр 2022 йил 269

Навоийда "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси давом этмоқда

     Аёл – жамиятда бамисоли уммон. У ҳам она, опа, сингил, фарзанд, келин, иш муассасаларида ишчи ходим, педагог, доктор, бошқарувчи ва ҳатто депутатҳамдир.  Уларни турли тазйиқлардан ҳимоялаш, муносиб турмуш ва хизмат шароитларини ташкил этиш эса қонун жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

Навоий вилояти  ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан ”Зўравонликка қарши 16”  кун акцияси ташкил этилди. Акцияда барча шаҳар ва туманлар фаол иштирок этишди. Жумладан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети талабалари иштирокида бўлиб ўтган акция давомида зўравонликдан жабр кўраётган аёллар ва уларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ҳақида сўз борди. Акция муддати икки рамзий санага боғланган бўлиб, 25 ноябр – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш кунида бошланиб, 10 декабр – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида якунига етади.

Тадбирлар Томди туманининг Томдибулоқ МФЙида ҳам ташкил этилди. Унда маҳалладаги аёллар ҳамда маҳалладаги 12-ўрта мактаб жамоаси ҳам таклиф этилиди. Тадбир давомида зўравонликнинг олдини олиш бўйича ташвиқот ишлари кучайтирилганлиги, тазйиқ қурбони бўлган аёллар учун ягона “Ишонч телефон” рақамлари ишга туширилгани, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар учун психолог, ҳуқуқшуносларнингфаолияти ташкил этилганлиги таъкидланди.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech