20 Январ 2021 йил 361

Навоийлик ИИВ Академияси битирув курсантлари тажрибали соҳа ходимлар устозлигида малака оширишмоқда

Халқимиз орасида узоқ йиллар давомида сайқалланиб келинаётган асрий анъаналар ва миллий қадриятларимиз борки, уларнинг бардавомлигини таъминлаш келажак авлод зиммасидаги шарафли бурчдир. “Устоз – шогирдлик” асосида қурилган мустаҳкам ришта ҳам юртимизда етишиб чиққан буюк алломалару, ота-боболаримиздан авлоддан-авлодга ўтиб келаётган унутилмас қадриятдир. Негаки, яхши узтозлар қўлида тарбия олиш, уларнинг илм-маърифат сабоқларидан баҳраманд бўлиш шогирдлар келажаги учун қурилган мустаҳкам пойдевордир.

Барча соҳаларда бўлгани каби, ички ишлар органлари фаолиятида ҳам “Устоз – шогирдлик” анъаналарига эътибор ва талаб юқори савияда ташкил этилган бўлиб, хусусан, ёш кадрларни тарбиялашда устозларнинг меҳнати ва бой тажрибаси муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон буйруғи ҳамда кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иши олди амалиётини юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш тўғрисидаги ИИВнинг 2021 йил 6 январь кунидаги 2/39-сонли кўрсатмасининг ижрога кенг татбиқ этилиши ёшларга яратилган яна бир имконият ҳамда қаратилган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Мазкур талаблар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи томонидан 2021 йил 15 январь куни 17-сонли буйруқ ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Респибликаси ИИВ Академиясидан келган 35 нафар 3-ўқув курси курсантларига амалиёт раҳбари сифатида лавозимида камида 5 йиллик иш тажрибаси эга бўлган юқори малакали ходимлар бириктирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз Хавфсизлик бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими бошлиғи, подполковник У.Назаров ҳамда Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник И.Тиллаев  раҳбарлигида йиғилиш ўтказилиб, курсантлар битирув малакавий иши олди амалиётини ўташ тартибига доир умумий йўриқномалар билан таништирилди. Уларга ўрнатилган тартиб ҳамда амалиётни ўташ қоидаларига қатъий амал қилишлари, ўқув ва хизмат интизомини бузмаслиги хусусида табиявий ишлар олиб борилди.

 – Машаққатли ва шарафли касб юкини зиммасига олаётган курсантлардан, энг аввало, намунали тарбия ҳамда битирув малакавий амалиёт дастурини муваффақиятли бажариши талаб этилади,  –  дейди вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, полковник И.Тиллаев.Соҳа фаолиятига оид кўникмаларини янада ошириши, мутахассислик бўйича мустаҳкам касб маҳоратини эгаллаш ва такомиллаштириши, ижтимоий, тарбиявий, ташкилотчиликка доир бой тажрибага эга бўлиши ҳам аҳамиятлидир.

Шунингдек, йиғилиш давомида амалиёт раҳбарларига бир қатор вазифа ва топшириқлар берилди. Масъуллар жорий йилнинг ёшлар учун янги даврга айланишида, Янги Ўзбекистонга янгича руҳ ҳамда янгича дунёқарашга эга бўлган ёшларни тарбиялашда билдирилган ишончдан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech