7 Декабр 2020 йил 312

Навоийлик маст йигит қўшнисини уриб тан жароҳати етказди

Қўштирноқ ичидаги қахрамонимиз 1987 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. У ҳозирда Хатирчи тумани А.Темур махалласида яшайди, шу ёшга киргунга қадар бирон касбни бошини тутмаган, ханузгача ишсиз. Жорий йилнинг ноябрь ойи охирларида (Ф.И.Ш ўзгартирилган) Тоиров Толмасжон маст ҳолда, ўзаро келишмовчилик натижасида, қўшниси 1948 йилда туғилган  (Ф.И.Ш ўзгартирилган) Бердиева Мехригулни яшаш ҳовлисида уриб, унга тан жароҳати етказади.

     Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, Бердиева Мехригулга “ўртача оғирликдаги тан жароҳати” етказганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Т.Тоировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech