16 Март 2023 йил 209

Навоийнинг Қизилтепа туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиувчи орган ҳамда корхона ташкилотлар ходимлари ўртасида стол тенниси мусобақаси ташкил этилди

Спорт соғлик гарови бўлиши  билан бир қаторда жисмоний баркамолликни таъминлашнинг муҳим омилидир.  Айниқса тинчлик , осойишталикни сақлаш ишига маъсул ички ишлар ходимларини мунтазам спорт билан шуғулланиши бу борада атрофдагиларга наъмлуна бўлиши муҳимдир. Шундай мақсадни кўзда тутган ҳолда Қизилтепа туманида стол тенниси мусобақаси ташкил этилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳамда  корхона ташкилот ходимлари иштирок этишди. Мусобақада фахирли 1-ўринни туман Молия бўлими ходими,  фахрли 2-ўринни туман ИИБ ходими сержант Зафар Мардонов ва фахрли 3-ўринни 7532 ҳарбий қисм 3-батальони ходими Нодир Турдиалиевлар эгаллади. Ғолиблар туман ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech