17 Ноябр 2021 йил 538

Навоий вилояти 3-сектор раҳбари Навбаҳор туманида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди

Мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этиш, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш бугун ҳар бир раҳбар иш фаолиятининг меъзонини ташкил этмоқда. Вилоят 3-сектор раҳбари Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр учрашуви навбаҳорлик фуқаролар билан ташкил этилди. Ҳудудда фуқароларни ўйлантириб келаётган, ўз ечимини йиллар давомида кутаётган масалалар кўриб чиқилди. Қабул давомида ишсизлик, банкдан имтиёзли кредит олиш, тиббий ёрдамга муҳтожларга кўмак бериш, ичимлик суви, электр энергийси каби 60га яқин долзарб ижтимоий муаммолар кўриб чиқилди.
Таъкидлаш лозимки, сектор раҳбари томонидан шу куни “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”ига киритилган фуқароларнинг бугунги аҳволи, шароити бўйича ҳам ўрганишлар олиб борилди.
Мухтасар айтганда сайёр қабул натижасида навбаҳорлик кўплаб фуқаролар ўз мурожаатларига ижобий ечим топишди. Айрим масалалар юзасидан эса манзилли топшириқлар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech