24 Декабр 2020 йил 285

Нуроталик 20 ёшли йигитча отаси тенгги маҳалладошига жароҳат етказди

     2000 йилда туғилган, Нурота тумани Янгиҳаёт МФЙда яшовчи муқаддам судланмаган Р.П “Рахим бобо” хусусий корхонасига қарашли қурилиши тугаланмаган савдо дўконида ўзаро келишмовчилик натижасида, қишлоқдош таниши 1980 йилда Нурота туманида туғилган Н.У.нинг танасининг турли соҳаларига қўл ва оёқлари билан уриб, тан жароҳати етказган. Орадаги тафовут 20 ёш бўлган ушбу фуқароларнинг жанжалига нима сабаб бўлган? Бу - суриштирувлар давомида маълум бўлади.

      Ҳозирда ҳолат юзасидан Р.Пга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

           Навоий ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech