6 Май 2023 йил 255

Нвоийда маънавият ойлиги доирасида ходимлар учун театрлаштирилган дастур намойиш этилди

Китоб ўқиш нафақат инсон тафаккурини ривожлантиради, балки,  маънавий ҳузур бахш этиши  ҳам кўпчилик китобхонлар тан олган ҳақиқатлардан бири. Айниқса машҳур адиб ва ёзувчилар қаламига мансуб, инсонни мулоҳаза қилишга ундовчи ҳикояларни саҳналаштирилган шаклини томоша қилиш томошабин учун чинаккамига маданий ҳордиқни ҳадя этади. Бинобарин, вилоят ИИБ бошқармаси ва Навоий давлат педагогика институти билан ҳамкорликда ташкил этилган "Тескари дунё" театрлаштирилган дастур ҳам ойлик доирасидаги қизиқарли тадбирлардан бири бўлди. Унга ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, фахрийлар ҳамда академик лицей ўқувчилари ташриф буюришди. Спектакл юмористик жанрда бўлишига қарамай  мазмуни жиҳатдан жамиятдаги муаммолар ва уларнинг ечими акс этган  лавҳалар томошабинларда улакан таассурот қолдирди. Намойиш сўнгида бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан институт масъулларига ташаккурномалар топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech